Қизилтепада ташкилотлар раҳбарларини “Open Budget” учун овоз йиғишга мажбурлаган ҳоким ўринбосари жазоланди 

3-саҳифа

image

Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ҳокимининг ёшлар ва ижтимоий ривожлантириш, маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ўлмас Истамов “Open Budget” дастури доирасида тумандаги ташкилотлар раҳбарларини овоз йиғишга тарғиб қилгани ва мажбуран жалб қилгани аниқланди. Бу ҳақда Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича комиссия хабар берди.

Бош прокуратура ҳамда Давлат меҳнат инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишда ҳоким ўринбосарининг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган. Ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда мансабдор шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51 моддаси 1 қисми билан жарима жазоси тайинланган.

Комиссия барча масъулларни, шунингдек, иш берувчиларни, ҳудуд раҳбарларини ходимларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга чақирган.

Шу ўринда комиссия Конституцияга мувофиқ ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун адолатли ҳақ олиш ҳуқуқига эга экани, шунингдек, мамлакат мажбурий меҳнат тақиқлангани ҳамда миллий қонунчиликда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганини эслатган.

Маълумот учун, ижтимоий тармоқларда ҳоким ўринбосари иштирокида онлайн тарзда ўтказилган йиғилиш тафсилотларининг аудиоси тарқалган. Ушбу йиғилиш аудиоси ва ундаги ишлатилган қўполлик юзасидан туман ҳокимлигида ҳоким ўринбосарига нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши ва тегишли чора кўрилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қизилтепа Open Budget Ўлмас Истамов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made