“Open Budget”да ғолиб бўлмаган 1 309 та лойиҳага ҳам пул ажратилади

Жамият

image

Президент топшириғи билан “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2023 йил 1-мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн сўм маблағ ажратилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди

Маълум қилинишича, қўшимча 1 182 та маҳалла бўйича 4,3 млн нафар фуқаро овоз берган лойиҳалар амалиётга татбиқ этилади.

Шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт муассасаларини таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича ҳар бири 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган лойиҳалар таҳлили ўтказилиб, 2024 йил учун бюджет сўровида уларни таъмирлаш, жиҳозлаш ва харид қилиш харажатларини рўйхатга киритиш кўзда тутилади.

Натижада республикадаги 164 та мактаб, 30 та боғча ва 32 та тиббиёт муассасаларида таъмирлаш, жиҳозлаш ва бошқа лойиҳаларда белгиланган ишларни амалга ошириш учун 304,6 млрд сўм қўшимча маблағ ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, “Open Budget” лойиҳасининг биринчи мавсумида 33 минг 680 та ташаббус учун 16 миллиондан ортиқ овоз берилган эди. Якунда 1666 та лойиҳа ғолиб деб топилган. Ажратилган бюджет 1 триллион 571 миллиард 963 миллион сўмни ташкил қилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

лойиҳа Open Budget

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг