Онлайн қимор ўйновчилар ҳам жавобгарликка тортилади – Давлетов

Жамият

image

Онлайн тарзда қимор (тотализатор – таҳр.) ўйновчилар ҳам маъмурий жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда бугун, 7 февраль куни Адлия вазири Русланбек Давлетов матбуот анжуманида маълум қилди.

“Қимор масаласи жамиятнинг катта муаммосига айланмоқда. Ҳозир бу борада онлайн муаммога дуч келамиз. Блоклаш қанчалик бизнинг қўлимиздан келади? Блокласак, VPN орқали  уланиш мумкинми, йўқми? Албатта, уланиш мумкин. Лекин уларнинг ҳаммасининг ресурси чет элда жойлашган. Техник нуқтаи назардан жуда қийин. Серверлар Ўзбекистонда бўлсин дейсиз, лекин бунинг имконияти йўқ-ку. Катта-катта давлатлар серверларини ўз давлатига келтира олмаяпти. Шунинг учун биз бу соҳани жуда қаттиқ назорат қилиш тарафдоримиз”, дейди Давлетов.

Шунингдек, у сўзи давомида онлайн тарзда қимор ўйновчилар ҳам қонун олдида бирдек жавобгар эканини урғулади.

“Қимор ўйновчилар маъмурий жавобгарликка тортилади. Онлайн қиморнинг хатти-ҳаракати ҳам худди шундай. Таваккалчиликка асосланган ҳолда, пул қўйиб, ўйналади. Бунга ҳам жавобгарлик бор”, дейди Адлия вазири.

Шу ўринда, журналистлардан бири Давлетовдан “IT соҳасидаги одамлар билан гаплашганимда, “Банк орқали бу ўйинларни блокласа бўлади”, деган эди. Онлайн қиморни бутунлай чеклашнинг иложи йўқми”, деб сўради.

“Бу жараён тақиқланган ва чекланган. Фақат қаттиқроқ назорат қилиш керак. Тўғриси, мен бу ерда техник нуқтаи назаридан аниқ тасаввурга эга эмасман. Лекин назорат кучайтирилиши керак. Бу тўғридан тўғри бизнинг йўналиш эмас, лекин бу бўйича ўрганиб таклиф берамиз”, деб жавоб қилди вазир.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 15 ноябрь куни  Фарғона вилояти Данғара туманида ёш йигит “1Xbet”да 16 млн сўм ютқазиб қўйиб, ўз жонига қасд қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Онлайн қимор 1xbet Давлетов

Баҳолаганлар

1228

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг