Фарғонада яна бир йигит онлайн қимор сабаб жонига қасд қилди
Жамият
−
21 Ноябрь 2021
15977Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Данғара туманида ёш йигит “1Xbet”да 16 млн сўм ютқазиб қўйиб, ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар тарқалди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов мазкуп ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
Унинг маълум қилишича, жорий йилнинг 15 ноябрь куни Данғара тумани, “Пишкарон” МФЙ, Сойсоҳили кўчасида яшаган 28 ёшли бола ўзини-ўзи осиб, ўз жонига қасд қилган. Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмокда.
Аввалроқ Фарғона давлат университетининг ўқитувчиси “1Xbet” ўйнаб, катта миқдордаги пулни ютқазиб қўйгач, қабристонда ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси