Фарғона давлат университети ўқитувчиси қабристонда ўзини осиб қўйди
3-саҳифа
−
18 Ноябрь 2021
21448Кеча, 17 ноябрь куни соат 16:00 атрофида Фарғона давлат университети ўқитувчиси Р.Б. қабристонда ўзини осиб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа вилоятнинг Шаҳрихон туманида жойлашган қабристонда содир бўлган. Фарғона давлат университети ўқитувчиси Р.Б қабристонда бўйин соҳасидан ўзини осиб, жонига қасд қилган ва воқеа жойида вафот этган.
Б. Р. нинг жасадини суд-тиббий экспертиза мутахассиси иштирокида кўздан кечириш давомида тан жароҳатлари аниқланмаган. Унинг ўлими сабабларини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.
Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида Б. Р. Фарғона давлат университетида ўқитувчи лавозимида ишлаб келганлиги, “1xbet” букмекерлик компанияси орқали таваккалчиликка асосланган қимор ўйинлари ўйнаб келганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, у жорий йилнинг 16 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида яшовчи Х. исмли шахсдан мазкур қимор ўйинларини ўйнаш учун 57 миллион сўм миқдоридаги пулларни қарзга олганлиги ва “1xbet” ўйинларида мазкур пулларни ютқазиб қўйганлиги маълум бўлган.
Хабарга кўра, Б. Р. мазкур пулларни орадан икки кун ўтиб, яъни 18 ноябрь куни қайтариб беришни ваъда қилган. Аниқроғи, у пулларни уйидан олиб келиб беришини айтган. Бироқ, ўша куни у қабристондан ўлик ҳолда топилган. Б. Р. ўзини осишдан олдин оила аъзоларига уни қаердан топишлари ҳақида смс-хабарнома қолдирган.
LiveБарчаси