Оммавий тадбирларда озиқ-овқат ва буюмларни бепул тарқатиш тақиқланди
Жамият
−
30 Июнь
5392Ўзбекистонда ўтказиладиган оммавий тадбирларда фуқароларга реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулот ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июнда кучга кирган 360-сонли “Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича талабларни кучайтириш тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган.
Қарорга кўра, Миллий гврадия ва ИИВ тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорда белгинаётган талабга оммавий тадбир ташкилотчилари ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти томонидан сўзсиз риоя қилиниши устидан назоратни кучайтиради. Бир ой муддатда ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мослаштиради. Қарор ижросини таъминлаш Ички ишлар вазири ва Миллий гвардия қўмондони зиммасига юклатилмоқда.
Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари бузилишига йўл қўйган ташкилотчилар ва уни ўтказган объект маъмурияти Маъмурий жавобгарлик кодексида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро болалар куни муносабати билан жорий йилнинг 1 июнь куни Тошкент шаҳридаги “Ашхобод” кўнгил очар боғи текинга 20 000 та ўйинчоқ ва музқаймоқ тарқатиши ҳақида боғ маъмурияти томонидан ижтимоий тармоқда реклама чиқарилган. Бироқ, бир вақтнинг ўзида ўйинчоқ олувчи ва кузатувчилар билан тахминан 40 000 нафар фуқароларни боғ ҳудудида жамлашнинг имкони бўлмаслиги, йўл ҳаракати ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш талабларга жавоб бермаслиги сабабли бу тадбирни ўтказмаслик ҳақида боғ раҳбарияти огоҳлантирилган. Шундан сўнг ҳолат юзасидан боғ директори А.Н., директор ўринбосари А.З., реклама бўлими бошлиғи Д.Т.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан уларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь