Олмалиқда ўзини 16 қаватли уй томидан ташлаган қизнинг шахси аниқланди
3-саҳифа
−
04 Июнь
31531Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида ёш қиз ўзини 16 қаватли бинонинг томидан ташлагани хабар қилинганди. Мурдадан олинган бармоқ излари вилоят ИИББ мавжуд электрон тизим билан солиштирилганда, бармоқ излари Олмалиқ шаҳрида яшовчи 19 ёшли Г.Т.га тегишли экани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Билдирилишича, воқеа жойи кўздан кечирилганда ушбу уйнинг том қисмига чиқиш темир эшигининг қулфи бузилган ҳолатда эканлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Таъкидланишича, ҳозирда қизнинг ўз жонига қасд қилиш сабабларини аниқлаш мақсадида Олмалиқ шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ маҳалла раиси ва шу кўп қаватли уй аҳолисининг қиз ушбу кўп қаватли уйда яшамаслигини айтганди.
LiveБарчаси