Олмалиқда ўзини кўп қаватли уй томидан ташлаган қиз бўйича қўшимча тафсилотлар очиқланди
3-саҳифа
−
04 Июнь
20800Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида ёш қиз ўзини 16 қаватли бинонинг томидан ташлагани хабар қилинганди. Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча тафсилотларни маълум қилди.
Билдирилишича, бугун, 4 июнь куни соат 16:45 да маҳаллий аҳолидан Олмалиқ шаҳар ИИБга Увайсий МФЙдаги кўп қаватли 45-уйнинг том қисмидан ўз жонига қасд қилмоқчи бўлаётган қизни қутқариш лозимлиги ҳақида хабар келиб тушган.
"Шаҳар ИИБ ва ФВБ вакиллари ҳамда МФЙ раиси зудлик билан воқеа жойига келиб қиз билан суҳбатлашган. Аммо олиб борилган музокараларга қарамасдан қиз ўз жонига қасд қилган", дейилади хабарда.
Маҳалла раиси ва шу кўп қаватли уй аҳолисининг айтишича, қиз ушбу кўп қаватли уйда яшамайди. Ҳозирда шаҳар ИИБ томонидан марҳум қизнинг шахсига аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь