Олмалиқ шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 8 июнь куни Барҳаёт Бахтиёржонович Мелиев Олмалиқ шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Олмалиқ шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Сессия ишида Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича навбатдаги муҳим вазифалар юзасидан маъруза қилган.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилган. Шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Қобил Муродқулович Ҳамдамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Зоир Мирзаев Олмалиқ шаҳар ҳокими лавозимига шу вақтга қадар Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Барҳаёт Бахтиёржонович Мелиев номзодини тавсия қилган.

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан Барҳаёт Бахтиёржонович Мелиев Олмалиқ шаҳри ҳокими этиб тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қобил Муродқулович Ҳамдамов Нурафшон шаҳрига ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким Олмалиқ Барҳаёт Мелиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг