ОКМКнинг йирик қувури ёрилиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 5 август куни Тошкент вилоятидаги “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ Мис бойитиш фабрикасининг чиқинди сақлаш омборига кетадиган магистрал пулпа қувурида ёрилиш юз берди. Бу ҳақда комбинат матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса соат 11:55 да содир бўлган. Шундан сўнг, комбинат мутахассислари томонидан зудлик билан таъмирлаш ишлари олиб борилиб, қувурдаги носозлик бартараф этилган.

Билдирилишича, айни вақтда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари якунланган, ҳудуддаги йўллар ҳам тозаланган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга кўра, қувур ёрилиши оқибатида бир қанча машиналар ҳаракатлана олмай қолган, яна бир машина эса қувурдан зарб билан отилиб чиқаётган сув остида қолиб кетган.

Маълумот учун, пулпа қувури – бу тоғ-кон саноатида, қурилишда ёки селлюлоза-қоғоз саноатида пулпа (қаттиқ заррачаларнинг суюқликдаги аралашмаси ёки концентрацияланган толали масса)ни бир жойдан бошқа жойга хавфсиз ташиш учун мўлжалланган махсус қувурлар тизимидир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яккасарой туманидаги “Beter best” МЧЖ қурилиш объектида канализация қувурига шикаст етиши оқибатида ер ўпирилиши ҳолати кузатилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг