Олмалиқдаги бозорда даҳшатли ёнғин чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 30 август куни тонгда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги деҳқон бозорига ўт кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса соат 05:18 да Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар “Ҳамза” МФЙ ҳудудида жойлашган “Ойдин деҳқон бозори”да содир бўлган. Қайд этилишича, ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ўша вақтда Тошкент вилояти ФВББга хабар келиб тушган. 

Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб бориб, ёнғин қуршаб олинган ва соат 07:12 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. 

Билдирилишича, ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти, Андижон шаҳрида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг