Олмалиқда ёш қиз 16-қаватдан ўзини ташлаб ҳалок бўлди (видео)
3-саҳифа
−
04 Июнь 2024 21042 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида ёш қиз ўзини 16 қаватли бинонинг томидан ташлади.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамситдиновнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, марҳум фуқарони шахси ва содир бўлган ҳолатнинг сабаблари аниқланмоқда.
"Натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади", дейди Бош прокуратура матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 29 ноябрь куни ишсизликдан сиқилган 45 ёшли эркак ўзини Тошкентдаги кўприкдан ташлаб, ўз жонига қасд қилганди.
Live
Барчаси