Ишсизликдан сиқилган эркак Тошкентдаги кўприкдан ўзини ташлади
3-саҳифа
−
30 Ноябрь 2023
15662Кеча, 29 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасида туғилган 45 ёшли эркак ўзини Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси ва Кичик халқа йули кўчалари кесишмасида жойлашган кўприкдан ташлаб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Марҳумнинг акасига кўра, эркак шу йилнинг 26 ноябрь куни Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадида келган. Ака укасини ўзи ишлайдиган “T.A” МЧЖга қарашли қурилиш объекти бригадири билан суҳбатга олиб кирган, аммо марҳум тоби бўлмагани сабабли ишга кира олмаган.
29 ноябрь куни соат 06:00 лар атрофида ака-укалар ўзлари вақтинчалик истиқомат қилган манзилда биргаликда нонушта қилган. Ўшанда марҳум ўз акасига Қорақалпоғистон Республикасига қайтиб кетишини, ўша ерда бирор бир иш топишини айтган. Шундан сўнг марҳумнинг акаси иш жойига чиқиб кетган.
Ҳаёт Шамсутдиновнинг айтишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкентда эркак 15-қаватдан сакраб, ўз жонига қасд қилганди. Бошқа бир ҳолатда эса Тошкент метрополитенининг “Қўйлиқ” бекатида эркак ўзини ҳаракатланиб келаётган поезд тагига ташлаб, ўз жонига қасд қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь