Тошкент метросида эркак ўзини поезд тагига ташлаб, жонига қасд қилди

3-саҳифа

image

Тошкент метрополитенининг “Қўйлиқ” бекатида номаълум шахс (эркак) ўзини ҳаракатланиб келаётган поезд тагига ташлаб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Метрополитен матбуот котиби QALAMPIR.UZ'га маълум қилди. 

Қайд этилишича, воқеа бугун, 28 ноябрь куни соат 14:58 да содир бўлган.

Шу сабабли “Ерусти ҳалқа йўли” йўналишининг бир томон қисми вақтинча ҳаракатдан тўхтатилган. 

“Ҳолат юзасидан батафсил маълумотни дастлабки суриштирув ишлари якунига етгач берамиз”, дейди QALAMPIR.UZ манбаси.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 октябрь куни Тошкент метрополитенининг “Алишер Навоий” бекатида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2-босқич талабаси бўлган 18 ёшли қиз поезд рельсига сакраган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

метрополитен Қўйлиқ қасд қилиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг