Фарғоналик 18 ёшли қиз поезд йўлига сакради
3-саҳифа
−
13 Октябрь 2023
19659Тошкент метрополитенининг “Алишер Навоий” бекатида 18 ёшли талаба қиз поезд йўлига сакради. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 12 октябрь куни Тошкент метрополитенининг “Алишер Навоий” бекатида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2-босқич талабаси бўлган 18 ёшли қиз поезд рельсга сакраган. Мазкур бекатда хизмат олиб бораётган ИИО ходими шу заҳоти поездни тўхтатган.
Шундан сўнг икки нафар ИИО ходими рельсга тушиб, қизни платформага олиб чиққан. Қизга дастлаб биринчи ёрдам кўрсатилган ва у билан суҳбат ўтказилган. Сўнг эса қариндошлари билан боғланиб, воқеа ҳақида хабар беришган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метрополитенининг “Дўстлик-2” бекатида бош кийими тушиб кетган йигит поезд йўлига сакраган эди.
LiveБарчаси