Тошкент метросида поездлар беш вагонли бўлади (видео)

Ўзбекистон

−

visibility987 timer1 дақиқа

image

Тошкент метроси учун кейинги икки йилда 28 та беш вагонли поезд олиб келинади. Шунингдек, ҳозирда фойдаланилаётган 40 та тўрт вагонли поезд беш вагонли тизимга ўтказилади. Бу ҳақда бугун, 27 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ўтказаётган транспорт-логистика соҳасидаги инвестор ва тадбиркорлар билан учрашувда сўз борди.

Қайд этилишича, бугунги кунда пойтахтдаги йўловчиларнинг 46 фоизи метрополитен ҳиссасига тўғри келмоқда. Метродан кунлик фойдаланиш 25 фоизга ўсган бўлиб, йил якунига қадар йўловчиларнинг сони кунига 1,3 миллион нафарга етиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, бекатларда тирбандлик ва поездларга чиқишда навбатлар кузатилаётгани қайд этилган.

Метрополитеннинг ҳаракат таркибини янгилаш давом эттирилиб, кейинги икки йилда 28 та беш вагонли поезд олиб келинади.

Шунингдек, ҳозирда фойдаланилаётган 40 та тўрт вагонли поезд беш вагонли тизимга ўтказилади.

Президент инвестор ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини тинглаган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг