Дўппи бошдан азизми? Тошкентда йигит поезд йўлига сакради (видео)
Жамият
−
04 Август 2023
13379Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг “Дўстлик-2” бекатида йигит поезд йўлига сакрагани акс этган видео тарқалди. “Тошкент метрополитени” ДУК мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, бугун, 4 август куни Тошкент метрополитенининг “Дўстлик-2” бекатида фуқаро А.М. метро йўлига тушиб қолган бош кийимни олиш мақсадида ўзбошимчалик билан поезд йўлига тушган. Метрополитен ва ички ишлар органи ходимлари томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар орқали йўловчи зудлик билан хавфсиз тарзда платформага чиқарилган.
Шундан сўнг, фуқаро А.М.га нисбатан “Метрополитендан фойдаланиш тартиб-қоидалари”га амал қилмагани сабабли баённома расмийлаштирилган.
“Шу билан бир қаторда метро йўлида инсон ҳаёти учун хавфли ҳисобланувчи юқори кучланишли электр токи мавжудлигини эслатиб ўтамиз. Шу сабабли, метродан фойдаланиш вақтида ҳушёр ва сергак бўлинг. Бу каби ҳолатларга дуч келганингизда зудлик билан бекат платформасида фаолият олиб борувчи ходимларга мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь