Олимпиаданинг 15-кунидан кейин Ўзбекистон катта юқорилашга эришди
Спорт
−
10 Август
20156Париж шаҳрида давом этаётган Олимпиада ўйинларининг 14-куни якунларига кўра, Ўзбекистон делегацияси 5 та олтин медалга эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида 14-ўринга кўтарилиб олди.
Бундан олдин дзюдочилар Диёра Келдиёрованинг ягона олтин медали ва Музаффарбек Тўрабоев ҳамда Алишер Юсуповнинг бронзалари эвазига делегация 43-ўринда бораётганди, Ҳасанбой Дўсматов ва Улуғбек Рашидовларнинг олтин медаллари эвазига кўрсаткич 25 поғона юқорилаганди.
Эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаевнинг бронза, боксчилар – Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳамда Лазизбек Мулложоновнинг олтин медаллари ҳисобига Ўзбекистон делегациясининг умумий дунё рейтингидаги ўрни янгиланди.
Рейтингда ҳамон АҚШ вакиллари етакчилик қилмоқда. Америкаликлар ҳисобида 33 та олтин, 39 та кумуш ва 39 та бронза, жами 111 та медаль бор. Кучли учликка Хитой ва Австралия спортчилари якун ясаб берган.
Ўзбекистон делегацияси бугун 7 та спорт турида иштирок этади. Бугунги баҳсларда оғир атлетикачилар майдонга чиқади. Шунингдек, бокс, эркин кураш ҳамда бадиий гимнастика бўйича финал баҳслари бўлиб ўтади.