Олимпиадага бормаётганимдан хафа эмасман – Отабек Шукуров
Спорт
−
04 Июль
8799Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири Отабек Шукуров Олимпия терма жамоасининг Париж-2024 Олимпиадаси учун якуний таркибига жалб этилмаганидан хафа эмас. Бу ҳақда Шукуровнинг ўзи QALAMPIR.UZ'га берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Олимпиадада ўйнагим келаётган бўлса ҳам, мураббийларнинг қароридан хафа эмасман. Олимпиадага чиқиш учун меҳнат қилган йигитларнинг ўзи Парижга боргани маъқулроқ. Осиё чемпионатида Олимпия ўйинларига чиқишимизга сабабчи бўлган йигитлардан бирортаси таркибдан тушиб қолса, бу улар учун аламли бўлади. Жамоа мураббийлари ўзларига керакли футболчиларни танлаб олган, деб ўйлайман ва уларга омад тилайман”, дейди Шукуров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақаси учун якуний қайдномаси эълон қилинганди.