U-23 Ўзбекистон терма жамоасининг Олимпиада учун қайдномаси эълон қилинди (видео)

Спорт

image

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Париж-2024 Олимпиада баҳсларида иштирок этадиган футболчилари қайдномаси маълум бўлди.

Олимпиада регламентига мувофиқ, 3 нафар 23 ёшдан юқори футболчилар – Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов ва Ҳусниддин Алиқулов жамоага жалб этилди. 

Темур Кападзе томонидан тақдим этилган умумий рўйхатдан 23 нафар футболчи жой олди. Франциянинг “Ланс” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ва Россиянинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев ҳам якуний қайдномадан жой олган.

Эътиборлиси, Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақасига чиқишига сабабчи бўлган футболчилардан бири, БААнинг “Ал-Ваҳда” клуби аъзоси Ҳожимат Эркинов қайдномада йўқ ва бунинг сабаби ҳозирча номаълум.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг