Октябрда Қуёш тутилади
Бу қизиқ
−
11 Октябрь 2023 10771 1 дақиқа
Жорий йилнинг 14 октябрь куни Ер юзи аҳолиси қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири – қисман Қуёш тутилишини кузатиши мумкин. Бу ҳақда “Газета.ru” хабар берди.
Маълумотларга кўра, бу 2023 йилдаги сўнгги Қуёш тутилиши ҳодисасидир. Ушбу жараёнда Қуёш ҳалқа шаклида тутилади. Яъни Ой Қуёш нурини тўлиқ тўсиб қўймайди, балки унинг фақат марказини беркитиб, ёрқин ҳалқа эффектини ҳосил қилади.
Ушбу жараён тахминан 5 дақиқа 17 сония давом этиши кутилмоқда. АҚШ, Марказий Америка, Колумбия ва Бразилия аҳолиси ушбу астрономик ҳодисани кузатиши мумкин. Аммо астрономик ҳодисани ҳимоя воситаларисиз оддий кўз билан томоша қилиш хавфли. Шу сабабли қизиқувчилар учун ҳимоя плёнкали оптик ускунадан фойдаланиш тавсия этилади.
Қуёш тутилиши Тинч океанидан бошланиб Кариб денгизи устида тугайди.
Маълумот ўрнида, дунёнинг йирик расадхоналари ушбу воқеани тўғридан-тўғри трансляция қилади.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Қуёш юзасида содир бўлган кетма-кет иккита кучли портлашлар геомагнит бўронини келтириб чиқарганди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель