Қуёш юзасидаги портлашлар геомагнит бўронини келтириб чиқарди
Бу қизиқ
−
09 Август 2023
7128Бир неча кун аввал Қуёш юзасида содир бўлган кетма-кет иккита кучли портлашлар геомагнит бўронини келтириб чиқарди. Бу ҳақда “Anadolu” маълум қилди.
АҚШ Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармасининг (ОАТМБ) Космик об-ҳавони башорат қилиш маркази (КОБҚМ) маълумотларига кўра, ушбу портлашлар Қуёшдан иккита катта массанинг отилиб чиқишига сабаб бўлган ва геомагнит бўронини келтириб чиқарган, унинг таъсири Ерда ҳам сезилган. Жумладан, у Шимолий Америкада радио узилишларига олиб келган.
NASA маълумотларига кўра, қуёш чақнашлари космик кемалар ва астронавтлар, шунингдек, радиочастоталар, энергия тизимлари ва навигация сигналлари учун хавф туғдирадиган кучли энергия тўлқинларини ҳосил қилади.
Маълумот учун, Қуёшдаги биринчи чақнаш 6 август куни, иккинчиси 7 августда содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда Қуёш фаоллиги максимал даражага етади
LiveБарчаси