2024 йилда Қуёш фаоллиги максимал даражага етади
Бу қизиқ
−
21 Июль 2023
14207Қуёш ўзининг фаоллик даражасининг чўққисига башорат қилингандан аввалроқ етиб келиши мумкин. Бу ҳақда CNN маълум қилди.
Сўнгги бир неча ой ичида шиддатли бўронлар Қуёш юзасини ларзага келтирди ҳамда кучли чақнашлар ва зарядланган плазма портлашларига сабаб бўлди. Бу ҳатто Ердан деярли 100 миллион мил узоқликда вайронагарчиликларни келтириб чиқаради.
Олимлар Қуёш фаоллиги 2025 йилгача максимал даражага етмаслигини башорат қилган. Аммо охирги маълумотлар шуни кўрсатадики, Қуёшнинг фаоллик даражаси янада тезроқ максимал нуқтасига етиши мумкин. Унга кўра, бу воқеага 2024 йилдаёқ дуч келамиз. Бошқача қилиб айтганда, биз Қуёш юзага келтирадиган бўронларнинг катта оқимидан азият чекамиз.
"Бу Қуёш максимали бўрон мавсумининг космик об-ҳаво эквивалентидир. Аммо бир неча ой давом этадиган бўрон мавсумидан фарқли ўлароқ, Қуёш максимали бир неча йил давом этади. Бу давр тахминан икки йилга чўзилиши мумкин", деди Миллий океан ва атмосфера маъмуриятининг космик об-ҳавони башорат қилиш маркази тадқиқотчиси Марк Миесч.
Шунингдек, Қуёш чақнашлари оқибатида юқори энергияли зарралар пайдо бўлади ва уларнинг баъзилари Ер атмосферасига кириб келади, натижада тунги осмонда ажойиб ёруғликни кўриш мумкин. Бу зарралар сунъий йўлдош алоқасида узилишларга олиб келиши ва ҳатто, Ерни электр тармоғидан маҳрум қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2023 йилда бутун дунё бўйлаб экстремал об-ҳаво ҳодисалари аввалгига нисбатан кўпроқ кузатилишини хабар берган.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси