2023 йилда бутун дунё экстремал ўзгаришларни бошдан кечиради – ЖССТ

Олам

image

2023 йилда бутун дунё бўйлаб экстремал об-ҳаво ҳодисалари аввалгига нисбатан кўпроқ кузатилади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)га таяниб, RT сайти хабар берди

Бу ҳафтада дунё бўйлаб рекорд даражада иссиқ ҳарорат кузатилди. АҚШ Миллий экологик башорат марказлари томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 23 июнь куни ўртача глобал ҳарорат 17.01 даража Цельсий (62.62 Ф)ни ташкил этди, бу аввалги 16.92 даража рекордни ортда қолдирди.

ЖССТ Бош директори Тедрос Гебреисуснинг сўзларига кўра, бу иқлим ўзгариши 2023 йилда "экстремал об-ҳаво ҳодисалари" нинг кўпайишига олиб келади. У 5 июнь куни бўлиб ўтган брифингда "Иқлим инқирози" ҳозирда инсон саломатлигига таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан бири эканлиги ва глобал исиш охир-оқибат "очлик, миграция ва касаллик тўлқини"ни келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирди.

"Келгуси ойларда биз қурғоқчилик, тошқинлар, бўронлар ва жазирама каби экстремал об-ҳаво ҳодисаларини кутяпмиз, буларнинг барчаси инсон саломатлигига зарар етказади", деди у.

Маълумотларга кўра, иссиқ ҳаво цикли бутун дунё бўйлаб ҳарорат ва ёғингарчиликларга жуда катта таъсир кўрсатади ҳамда кенг миқёсда бўронларни келтириб чиқариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили глобал исиш сабабли Алп тоғларида музлик қулаб тушган эди ва экстремал ҳарорат сабабли музликлар қисқариши давом этмоқда.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

об-ҳаво экстремал ўзгаришлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг