Глобал иссиқ сабаб Алп тоғида музлик қулади. Қурбонлар бор
Олам
−
04 Июль 2022
8376Италия шимолидаги Алп тоғларида музлик қулаб тушди. Воқеа чўққигача кўтарилиш бўйлаб Мармолада музлигида “Серак” номи билан танилган музнинг муҳим қисмида содир бўлди. Бу ҳақда Алп тоғлари қутқарув хизмати Тwitter орқали маълум қилди.
Италиялик алпинист Рейнхолд Месснернинг “La Republicа” газетасига хабар беришича, бир неча йиллардан бери глобал исиш таъсирида музлик қисқармоқда.
"Деярли ҳеч қанча муз қолмади", дейди Месснер.
У музликлар вақти-вақти билан тортишиш кучи туфайли қулаб тушишини таъкидлади. Аммо музликнинг бу қулашига глобал иссиқлик сабаб бўлганини тахмин қилди.
Шунингдек, қутқарув хизмати вакили Валтер Милан давлат телевидениесига сўнгги кунларда ҳудудда ҳаддан ташқари юқори ҳарорат кузатилаётганини айтди. У музлик чўққисида ҳарорат, ҳатто, 10 даражага етганини таъкидлади. Бу ғайритабиий ҳодиса эканлигини айтди.
Фавқулодда вазиятлар ходимларининг хабар беришича, юзага келган қор кўчкиси оқибатида 6 киши ҳалок бўлган. 10 киши дараксиз кетган, 9 киши ўрта, икки киши жиддий жароҳат олган. Ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар орасида сайёҳлар ҳам бўлган. Оғир аҳволда қолганлар ҳудуд атрофидаги шифохоналарга етказилган.
Муҳайёхон Ҳабибуллаева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь