Одессада Россия ракетаси фуқаролик кемасига бориб урилди

Олам

image

Кеча, 7 октябрь куни Россия қўшинлари Одесса портидаги инфратузилмага баллистик ракеталар билан ҳужум қилди. Ракеталардан бири Палау байроғи остидаги OPTIMA фуқаролик кемасига бориб урилди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакиллари хабар берди.

“Ҳужум оқибатида 60 ёшли украиналик ҳалок бўлди, яна беш нафар чет эл фуқароси яраланди. Россия террорчилари яна Украина дон йўлаги ишига халақит беришга уринмоқда”, деди Одесса вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Кипер.

Украинани қайта тиклаш бўйича Бош вазир ўринбосари Алексей Кулеба бу охирги бир неча кун ичида Одесса вилояти портларида ҳужумга учраган иккинчи фуқаролик кемаси эканлигини таъкидлади.

“Шундай қилиб, тажовузкор яна Қора денгиздаги юк ташишни йўқ қилишга ва Украинанинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларига путур етказишга уринмоқда", деди Кулеба.

Унинг сўзларига кўра, Россия Федерациясининг бундай ҳужумлари оқибати озиқ-овқат импортига қарам бўлган минтақаларда беқарорликнинг кучайиши бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 октябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Харьков шаҳри ва вилоятига бошқариладиган бомбали ҳужум қилганди.

Жасмина Расулова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Одесса

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made