Россия Киев ва Харьковга зарбалар берди
Олам
−
07 Октябрь
7446Бугун, 7 октябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Харьков шаҳри ва вилоятига бошқариладиган бомбали ҳужумларни бошлади. Бу ҳақда Харьков вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Синегубов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Харьковнинг Шевченковский туманидаги ўрмон боғига бошқариладиган авиабомба қулаган, қурбонлар йўқ.
“Харьков вилоятининг Черкасская Лозовая қишлоғидаги тураржой биносига навбатдаги портлаш содир бўлди, уч киши жароҳат олди”, деди расмий.
Ўз навбатида, Киев мэри Виталий Кличко Украина пойтахтига Россиянинг учувчисиз дронлари ҳужум қилганини айтди. Шаҳарда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ишламоқда, Киевнинг турли ҳудудларида портлаш овозлари эшитилди.
Шу билан бирга, Telegram-каналлари Россия Федерацияси томонидан аннексия қилинган Қрим ҳудудида портлашлар содир бўлгани ҳақида хабар бермоқда. “ЧП/Симферополь” Telegram-каналига кўра, бутун яриморол бўйлаб ҳаво таҳдиди эълон қилинган.
Новофедоровкадаги Саки аэродроми ҳудудида ҳам портлашлар содир бўлган. “Крымский ветер” Telegram-каналига кўра, Симферополь ва унинг чеккасида ҳам портлашлар эшитилган.
Аннексия қилинган яриморол “бошлиғи” маслаҳатчиси Олег Крючковнинг айтишича, Феодосиядаги нефть омборида ёнғин содир бўлган. Мулозим ёнғин сабабларини ошкор қилмаган бўлса-да, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеоларда сирена овози эшитилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь