Одам савдосида айбланиб, қидирувга берилган аёл Туркияда ушланди
Олам
−
28 Ноябрь 2024 10644 1 дақиқа
Одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, 8 йилдан буён Ўзбекистонда қидирувда бўлган 44 ёшли аёл Туркияда ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувга берилган Турсунтош Қодирова Тошкент шаҳрига депортация қилинган.
“Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд ички ишлар органларининг қуйи ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда қидирувда бўлиб, Туркияга яширинган шахсларни қўлга олиш тадбирлари янада кучайтирилиши хабар қилинганди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан 2021 йилдан буён қидирувга берилган шахс Туркияда қўлга олиниб, Тошкент шаҳрига депортация қилинган эди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь