Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахс Туркияда қўлга олинди
Олам
−
12:22
4428Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан 2021 йилдан буён қидирувга берилган шахс Туркияда қўлга олиниб, Тошкент шаҳрига депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, бир қанча фирибгарлик жиноятларини содир этиш ва фуқароларга жуда кўп миқдорда зарар етказганликда айбланиб, 2021 йилдан буён қидирувда бўлган, 38 ёшли Роберт Владимирович Бабаянц Тошкент шаҳрига депортация қилинган.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд ички ишлар органларининг қуйи ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралди.
“Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда қидирувда бўлиб, Туркияга яширинган шахсларни қўлга олиш тадбирлари янада кучайтирилиши хабар қилинган эди.
LiveБарчаси
16:25