Оҳангарон ҳокимлиги мансабдори пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
04 Июль 6546 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳар ҳокимлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритувчи мансабдор шахс бошқа бир шахснинг ишончига кириб, суд орқали унинг ишини ҳал қилиб бериш мақсадида пул талаб қилгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шаҳар ҳокимлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритувчи мансабдор шахс хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 1958 йилда туғилган маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, ҳокимият балансига ўтказилиши режалаштирилаётган 3 хонали хонадонни суд тизимидаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Ноқонуний равишда ёрдам бермоқчи бўлган мазкур мансабдор шахс уйнинг нархини 15000 долларга келишиб ҳамда суд органларидаги танишлари учун 3500 доллар беришини айтиб, жами 18500 доллар талаб қилади.
У олдиндан 9500 доллар олган вақтида махсус ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳокимият вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида тергов судьяси ҳамкасблари орқали оқлов ҳукмини чиқартириб бериш учун фуқародан 15 минг доллар талаб қилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь