Нурафшон ҳокими ишдан олинди
Жамият
−
14 Январь 2021
8479Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов ўз лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га Тошкент вилояти ҳокимлигидаги манба хабар берди.
Қаҳрамон Ҳакимов 2019 йил август ойида Нурафшон ҳокими этиб тайинланган эди.
Қаҳрамон Ҳакимов 1971 йил 15 июнда Андижон вилояти Балиқчи туманида туғилган. 1995 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.
Иш фаолиятини Избоскан тумани ИИБда бошлаган. Фаолияти давомида саноат ва қурилиш соҳасида бир қатор масъул лавозимларда ишлаган. 2018 йилда "Toshuyjoy LITI" акциядорлик жамияти бош директори лавозимига тайинланган. Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023