Нурафшон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Кеча, 15 август куни Қаҳрамон Қодирович Ҳакимов Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди. 

Тайинловга қадар Қаҳрамон Ҳакимов “Toshuyjoy LITI” акциядорлик жамияти бош директори лавозимида фаолият юритган.

Қаҳрамон Ҳакимов 1971 йил 15 июнда Андижон вилояти Балиқчи туманида туғилган. 1995 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. 

Иш фаолиятини Избоскан тумани ИИБда бошлаган. Фаолияти давомида саноат ва қурилиш соҳасида бир қатор масъул лавозимларда ишлаган. 2018 йилда "Toshuyjoy LITI" акциядорлик жамияти бош директори лавозимига тайинланган. Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.

Аввалроқ, Усмон Раҳимов Олмалиқ шаҳрига янги ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурафшон Қаҳрамон Ҳакимов

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг