Олмалиқ шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 15 август куни Усмон Исмоилович Раҳимов Олмалиқ шаҳрининг янги ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида қарор қабул қилинди.

Усмон Раҳимов Олмалиқ шаҳрига ҳоким этиб тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Айни дамда шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси мазкур ташкилий масала юзасидан бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Олмалиқ шаҳрининг собиқ ҳокими Ўктамжон Каримов Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олмалиқ Усмон Раҳимов

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг