Олмалиқ шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Local
−
15 August 2019 10661 1 minute
Бугун, 15 август куни Усмон Исмоилович Раҳимов Олмалиқ шаҳрининг янги ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида қарор қабул қилинди.
Усмон Раҳимов Олмалиқ шаҳрига ҳоким этиб тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритган.
Айни дамда шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси мазкур ташкилий масала юзасидан бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Олмалиқ шаҳрининг собиқ ҳокими Ўктамжон Каримов Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Live
All