Нодирбек Ёқуббоев ҳиндистонлик рақибидан узр сўради (видео)
Спорт
−
31 Январь 10648 1 дақиқа
“Tata Steel Chess - 2025” шахмат турнирида юзага келган вазиятдан кейин Нодирбек Ёқуббоев ҳиндистонлик шахматчи Рамешбабу Ваишали билан учрашди ва узр сўради. Бу ҳақда “UzChess” лойиҳаси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Ёқуббоев ҳиндистонлик шахматчи Рамешбабу Ваишали билан учрашиб, самимий суҳбат қурган ва тушунмовчиликни бартараф этиш мақсадида унга гул ва ширинлик совға қилган.
Ҳолат юзасидан Ёқуббоев “ChessBase India”га интервью берди.
“Нафақат биз шахматчилар, балки Ўзбекистон ва Ҳиндистон халқлари ҳам дўстона муносабатларда бўлишини истайман. Бўлиб ўтган воқеа учун узр сўрайман. Бу иккаламиз учун ҳам ноқулай вазият бўлди. Мен сизни, укангизни ва барча ҳинд шахматчиларни ҳурмат қиламан”, деган Ёқуббоев Рамешбабу Ваишалига.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Нодирбек Ёқуббоев ўйин олдидан шахмат қоидалари бўйича Рамешбабу Ваишалининг қўлини сиқиб қўймаганди ва бу воқеа муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Live
Барчаси