Ўзбекистонлик шахматчи танқидларга учради (видео)
Спорт
−
27 Январь
11425Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Ёқуббоев ҳиндистонлик рақибининг қўлини сиқиб қўймагани муҳокамаларга сабаб бўлди.
Унга кўра, “Tata Steel Challengers 2025” мусобақасининг 4-турида ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Ёқуббоев ўйин олдидан ҳиндистонлик рақибининг қўлини сиқиб қўйиши керак эди. Аммо у бундай қилмади. Муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат бўйича Ёқуббоевнинг ўзи изоҳ берар экан, бунинг сабаби ўз эътиқоди эканлигини айтди.
“Бугун, 26 январь куни мен бу ҳақда Ирина Булмагага айтдим. У бунга рози бўлди. Аммо ўйин залига келганимда ҳакамлар менга ҳеч бўлмаганда “Намасте” ишорасини кўрсатишимни сўради. Дивя ва Ваишали билан ўйинларда эътиқодим ҳақида ўйиндан олдин айта олмадим ва ноқулай ҳолат юзага келди”, дейди Ёқуббоев.
Маълумот ўрнида, Нодирбек Ёқуббоев ушбу баҳсда ҳиндистонлик рақибига мағлуб бўлди. Ўзбекистонлик шахматчи турнир давомида умумий 3 очко жамғаришга муваффақ бўлди ва турнир жадвалида 10-ўринни қайд этиб келмоқда.
LiveБарчаси
28 Январь