“Нодира Қодирова учун адолат” – ўзбекистонликлар кампания бошлади
Олам
−
04 Октябрь 2019
15401Ўзбекистонликлар “Адолат ва тараққиёт” партияси депутати, нафақадаги генерал Ширин Уналнинг уйида шубҳали тарзда вафот этган Ўзбекистон фуқароси 23 ёшли Нодира Қодирова учун кампания бошлади.
Нодира Қодирова жорий йилнинг 23 сентябрь куни депутат Ширин Уналнинг уйида шубҳали тарзда ўлим топди. Полиция шубҳали ўлим бўйича “жонига суиқасд қилиш” деб баёнот берди.
Ишни юритаётган проркурор Қодированинг дугонаси, гувоҳ Лайло Ниёзовадан “Сиз Қодировани фоҳишаликка ундаганмидингиз?”, деган савол ташлаган. Шу орқали прокурор марҳумани фоҳишалик билан шуғулланганига имо қилган. Бу масала Туркия Буюк миллат мажлисига ҳам етиб борди. Депутатлардан бири Адлия вазирига Қодирова иши бўйича сўров юборди.
Шубҳали ўлимнинг “ёпди-ёпди” қилишга уриниши ортидан ўзбеклар кампания бошлади. Ижтимоий тармоқларда “Нодира Қодирова ишида адолат истаймиз”, “Нодира Қодирова учун адолат” деган ёзувли қоғозлар билан видео ва фотолар пайдо бўла бошлади. Уларнинг баъзиларида ҳатто депутат Ширин Унал Қодированинг қотили экани ва у қамоққа ташланиши кераклиги айтилади.
Ўзбекистонликлар кампания орқали Нодира Қодиованинг шубҳали ўлиши масаласи “босди-босди” қилинишига реакция кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг “Адолат ва тараққиёт” партияси депутати, нафақадаги генерал Ширин Уналнинг уйида оқсоч бўлиб ишлаётган 23 яшар ўзбекистонлик Нодира Қодирова генералнинг тўппончаси билан ўзини отиб қўйганди.
Ширин Уналнинг уйида икки ўзбек аёли оқсоч бўлиб ишлаган. Нодира асосан генаралнинг доимий эътиборга муҳтож рафиқасига ёрдамчи бўлган. Марҳуманинг жасади жорий йилнинг 25 сентябрь куни Ўзбекистонга олиб келинди.
LiveБарчаси