Неймар NASA технологияси ёрдамида даволанади
Спорт
−
28 Ноябрь 2022
3851Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар АҚШ Миллий Аэронавтика ва Коинот бошқармаси (NASA) космик технологиялари асосида олимлар ва шифокорлар томонидан яратилган қурилма ёрдамида тўпиғидан олган жароҳатини даволаттиради. Бу ҳақда Испаниянинг "Marca" нашри хабар берди.
Неймар Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида Сербия термасига қарши ўйинда (2:0) тўпиғидан жароҳат олганди, жароҳат туфайли ҳужумчи жамоанинг гуруҳдаги қолган учрашувларини ўтказиб юборади.
Қайд этилишича, тезроқ тикланиш учун бразилиялик NASA космик технологиялари асосида яратилган қурилмадан фойдаланади. Қурилма қон айланишини фаоллаштиришни таъминлайди, юмшоқ тўқималарни даволашга ёрдам беради, шишни қайтаради ва оғриқни камайтиради.
Бразилияликлар 3 очко билан "G" гуруҳида 1-ўринда бормоқда. Бугун, 28 ноябрь куни Бразилия терма жамоаси Тошкент вақти билан соат 21:00да гуруҳ босқичининг 2-турида Швейцарияга қарши майдонга тушади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь