Неймар NASA технологияси ёрдамида даволанади

Sport

image

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар АҚШ Миллий Аэронавтика ва Коинот бошқармаси (NASA) космик технологиялари асосида олимлар ва шифокорлар томонидан яратилган қурилма ёрдамида тўпиғидан олган жароҳатини даволаттиради. Бу ҳақда Испаниянинг "Marca" нашри хабар берди.

Неймар Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида Сербия термасига қарши ўйинда (2:0) тўпиғидан жароҳат олганди, жароҳат туфайли ҳужумчи жамоанинг гуруҳдаги қолган учрашувларини ўтказиб юборади.

Қайд этилишича, тезроқ тикланиш учун бразилиялик NASA космик технологиялари асосида яратилган қурилмадан фойдаланади. Қурилма қон айланишини фаоллаштиришни таъминлайди, юмшоқ тўқималарни даволашга ёрдам беради, шишни қайтаради ва оғриқни камайтиради.

Бразилияликлар 3 очко билан "G" гуруҳида 1-ўринда бормоқда. Бугун, 28 ноябрь куни Бразилия терма жамоаси Тошкент вақти билан соат 21:00да гуруҳ босқичининг 2-турида Швейцарияга қарши майдонга тушади.


Rate Count

73

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic