Навоийда катта спорт зал ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги “Лочин” спорт залида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, бугун, 29 сентябрь куни “Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси” давлат муассасасига қарашли “Ёшлар” спорт залида ёнғин содир бўлган. Ҳозирга келиб, ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳодиса “Учқудуқ” ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги “Лочин” спорт соғломлаштириш мажмуасининг гимнастика залида келиб чиққан. 

НКМК АЖ матбуот хизматининг қўшимча қилишича, мазкур ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва жиддий талафот етмаган. Тегишли мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланиб, тегишли барча чоралар кўрилган. 

Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрь куни тунда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги "Қурувчилар" даҳасида "Inter Logistics" МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш содир бўлди. Оқибатда ҳудуддаги 26 та кўп қаватли уйнинг 592 та хонадони ҳамда 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, 1 та мактаб ва 2 та МТТ биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етди.

Шунингдек, портлашда 163 нафар фуқаро жабрланди ва ҳодиса оқибатида 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир воқеа жойида вафот этди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Навоий спорт зал Лочин НКМК

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг