Навоийда давлатга 436 млн сўм зарар етказган майнинг ферма аниқланди
3-саҳифа
−
06 Декабрь 2023
5178Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида электр тармоғига ноқонуний тарзда уланган майнинг ферма аниқланди. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маълум қилди.
Ўтказилган тунги рейд тадбири давомида туманнинг "Яшнаобод" маҳалласи ҳудудида жойлашган “Хайрулло-Нарзулло” фермер хўжалигига тегишли дала шийпонида электр ҳисоблагичсиз, ўзбошимчалик билан 47 дона майнинг қурилмалари, совутиш ва ёритгич мосламалари ҳамда бошқа электр қурилмаларини тўғридан тўғри электр тармоғига улаган ҳолда, ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган ҳамда мазкур ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилган.
Дастлабки қайта ҳисоб-китобларга кўра, “Хайрулло-Нарзулло” фермер хўжалиги томонидан 484,8 минг кВт ёки 436,3 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига асосан ноқонуний фойдаланилган майнинг фермаларига нисбатан 5 баробар ўсувчи коеффициент қўлланиб, 2.2 млрд сўм маблағ ундиришга ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузарга 5 баробар ўсувчи коэффициент билан жарима тариқасида 1,8 млрд сўм қўшимча ҳисоб-китоб қилинди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида вилоятнинг Кармана туманида давлат манфаатларига 24 миллиард сўмдан зиёд зарар келтирган ноқонуний майнинг фермаси фаолияти тўхтатилганди. Ўтган ойда эса Сурхондарё вилоятининг Узун туманида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатиб, давлат ва жамият манфаатларига 425,7 миллион сўм зарар етказган хонадон аниқланди. Шу ойда эса Фарғона вилоятида 2,8 млрд сўмдан зиёд зарар келтирган майнинг фермаси фаолияти тўхтатилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь