Навоийда чақалоғини 10 млн сўмга сотмоқчи бўлган она ушланди
Жамият
−
18 сентябр 2024 5148 1 дақиқа
Навоий вилоятида чақалоғини 10 млн сўмга пулламоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Навбаҳор туманида яшовчи К.Р. ҳали чилласи чиқмаган чақалоғини 10 млн сўмга баҳолаган. Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда туман ИИБ ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбир давомида К.Р. чақалоғини қўшни маҳалладаги З.С.га 10 млн сўмга сотаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Гулистонда чақалоғини 40 минг АҚШ долларига сотган, Термизда чақалоғини 25 млн сўмга сотган, Тошкентда 6 яшар ўғлини 3 минг АҚШ долларига сотган, Наманганда 10 ёшли ўғлини 18 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 4 минг АҚШ долларини олган оналар ушланганди. Март ойида эса Тошкент вилоятида фарзандини 2 минг долларга сотмоқчи бўлган она 8 йилга қамалганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август