Бир неча ҳудудларда боласини пулламоқчи бўлган оналар ушланди
3-саҳифа
−
15 Февраль
4136Сирдарё, Сурхондарё, Наманган вилояти ва Тошкент шаҳрида одам савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, 1991 йилда Бухоро вилоятида туғилган, Гулистон шаҳрида вақтинча яшовчи аёл жорий йилнинг 30 январь куни туғилган ўғил фарзандини 40 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Сурхондарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Термиз туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган аёл жорий йилнинг 25 январь куни дунёга келган қиз фарзандини ўзининг жиноий шериги бўлган аёл билан тил бириктириб, Термиз шаҳрида 25 млн сўмга сотган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Шунингдек, Чирчиқ шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган аёл ўзининг 2018 йилда туғилган ўғлини Тошкент шаҳрида 3 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Наманган шаҳрида юз берган ҳолатда эса 1995 йилда туғилган аёл ўзининг 2014 йилда дунёга келган ўғлини 18 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, талаб қилинган пулдан 4 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси