Навальний тарафдорлари Москвада намойиш уюштирмоқчи. Полиция огоҳлантириш билан чиқди

Олам

image

Россия пойтахти Москва шаҳри полицияси эртага, 23 январь куни Москвада рухсатсиз ўтказилиши режалаштирилаётган намойишларда иштирок этиш учун жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида  огоҳлантириш билан чиқди. Бу ҳақда ТАССга ИИВ Бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берган. 

"Оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармоқларда 2021 йил 23 январь куни рухсатсиз акцияларда иштирок этишга чақириқларнинг тарқатилиши муносабати билан биз расмий равишда қонун ҳужжатларида бундай тадбирларда қатнашишга нисбатан жавобгарлик назарда тутилгани ҳақида огоҳлантирамиз", дейилган хабарда.

Полициянинг таъкидлашича, келишилмаган оммавий тадбир ўтказишга уринишлар ҳамда  иштирокчиларнинг ҳар қандай провокацион ҳаракатлари жамоат тартибига таҳдид сифатида баҳоланади ва дарҳол бостирилади. Ҳуқуқбузарлар қонун бўйича жавобгар бўлади. 

Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари фуқароларни провокацияларга берилмасликка ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг қонуний талабларини бажаришга чақирган.

Маълумот ўрнида, интернетда Россия мухолифати раҳбари Алексей Навальнийнинг тарафдорлари уни қўллаб-қувватлаш учун келишилмаган ҳаракатларга даъват қилишган. 

Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг эътибори профилактика чораларини кўришга, асослар мавжуд бўлса, айбдорларни маъмурий жавобгарликка тортишга қаратилган. 

Шунингдек, Роскомнадзорга ноқонуний маълумотларга киришни чеклаш бўйича талаблар қўйилган. Бош прокуратура қонунни бузишга йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантиришлар ноқонуний ҳаракатларга чақирган шахсларга эълон қилинганини таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз, Алексей Навальний жорий йилнинг 17 январь куни Россияга қайтиши билан ҳибсга олинди. 

Кейинчалик, Россиянинг Химки шаҳар суди Жазоларни ижро этиш федерал хизмати даъвосига кўра, мухолифатчи Алексей Навальнийни 30 суткага 15 февралгача қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Навальний

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг