НАТО Украинага ҳарбий ёрдам етказиб беришни ўз зиммасига олди – “Reuters”

Олам

image

НАТО Украинага ҳарбий ёрдам етказиб беришни мувофиқлаштириш масалаларини АҚШ ўрнига ўз зиммасига олди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб, “Reuters” хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, ушбу қадам режалаштирилган бўлса-да, бир неча ойга кечиктирилган. “Reuters”нинг аниқлик киритишича, бу НАТОнинг урушдаги ролини "янада фаол" қилади, бироқ альянсдан можаро ҳудудига ўз ҳарбийларини юборишни талаб қилмайди.

Нашр манбаси НАТОнинг мувофиқлаштирувчилик ролини Украинани қуроллантириш жараёнини бўлажак АҚШ президенти Дональд Трамп бошқарувидаги Вашингтондаги кайфият ўзгаришидан ҳимоя қилишга қаратилган уриниш сифатида баҳолаган. Бироқ дипломатнинг таъкидлашича, бу қадамнинг таъсири катта бўлмаслиги мумкин, чунки НАТО орқали Киевга қурол етказиб бериш жараёни барибир АҚШнинг истагига кўп даражада боғлиқ бўлади.

АҚШ бошчилигидаги "Рамштейн" гуруҳи томонидан Киевга қурол етказиб беришни мувофиқлаштириш вазифаларини НАТОга топшириш қарори июль ойида Вашингтонда бўлиб ўтган альянс саммитида қабул қилинган. Дастлаб, АҚШнинг Висбаден шаҳридаги НАТОнинг "Украинага оид" қўмондонлиги октябрь охирида иш бошлаши кутилган. “Reuters” манбасига кўра, у ҳозирда фаолият юритмоқда, аммо кечикиш сабаблари очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия яқин ўн йилликда НАТО билан бўлиши мумкин бўлган урушга тайёргарлик кўриши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Украина ҳарбий ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг