“Насриддин Афанди латифалари”ни UNESCO рўйхатига киритиш таклиф қилинди
Жамият
−
09 Июль 2020
8503“Насриддин Афанди латифалари”ни UNESCO`нинг инсониятнинг Номоддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритиш таклиф қилинди. Бу ҳақда "Авеста" Тожикистон Маданият вазирлигига таяниб хабар берди.
Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон “Насриддин Афанди латифалари”ни UNESCO`нинг инсониятнинг Номоддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритиш таклифи билан чиқди.
Шунигнгдек, Ўзбекистон, Тожикистон ва Ўзбекистон “Рубоб” чолғу асбобини UNESCO`нинг инсониятнинг Номоддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритишни таклиф қилган.
Насриддин Афанди ёки “Хўжа Насриддин” XIII-асрдан бери Ўрта Осиё, Яқин Шарқ, Хитой, Кавказорти ва Болқонда тарқалган латифалар, ривоятлар ва эртаклардаги ҳажвий характердир.
Насриддин Афанди ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлган ёки йўқлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, аммо тарихчилар ва йилномачилар унинг келиб чиқишининг бир нечта версиясини келтирадилар. Улардан бирига кўра, унинг ватани Бухоро, бошқасига кўра у умуман Хитойда туғилган. Аммо буларнинг барчаси кўпгина мамлакатларда унинг шарафига ёдгорлик ўрнатилишига халақит бермади.
Аввалроқ, “Лазги” рақси UNESCO`нинг инсониятнинг Номоддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилганди. Ушбу рўйхатга “Бахшичилик” санъати ва этник спорт турларини ҳам киритиш ҳаракати бошланган.
LiveБарчаси