Саида Мирзиёева UNESCO бош директори билан учрашди
Жамият
−
18:40 430 1 дақиқа
Бугун, 30 июнь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева UNESCO бош директори Ҳолид ал-Ананий билан учрашди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг билдиришича, учрашувда Самарқандда бўлиб ўтган Бош конференциянинг 43-сессиясида эришилган келишувларнинг амалдаги ижроси муҳокама қилинган.

“Инсон капитали, сунъий интеллект ва креатив индустрияларни ривожлантириш, хотин-қизлар етакчилигини қўллаб-қувватлаш ҳамда маданий асраб-авайлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик”, дейди Саида Мирзиёева.
Президент Администрацияси раҳбарига кўра, UNESCO бош қароргоҳидаги ҳар бир учрашув стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун янги имкониятлар эшигини очади.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида 2025 йил 30 октябрдан 13 ноябргача БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (UNESCO) Бош конференциясининг қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтган эди.
Live
Барчаси