Наргиз Зокирова тўртинчи марта турмушга чиқди
Маданият-санъат
−
28 Май
63611Машҳур Зокировлар сулоласи аъзоси, 53 ёшли хонанда Наргиз Зокирова АҚШда тўртинчи марта турмушга чиқди. Бу ҳақда унинг ўзи Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
“Сиз ҳар доим мен билан энг бахтли ва энг қийин дамларимда бирга бўлгансиз. Менга бўлган самимий севгингизни ҳеч нарса синдира олмайди, лекин сизнинг ишончингиз мен учун барчасидан муҳим. Бунинг учун мен сиздан абадий миннатдорман. Ҳаётимнинг янги боби бошланди”, деб ёзган хонанда.
Маълум бўлишича, Зокированинг турмуш ўртоғи Антон Ловягин бўлиб, у хонанданинг мусиқа жамоасида техник ходим бўлиб фаолият юритади. Эътиборлиси шундаки, Антон ундан 11 ёш кичик. Наргиз ёш фарқи уларнинг муносабатларига таъсир қилмаслигини бир неча маротаба таъкидлаган. Уларнинг муносабатлари 10 йил аввал бошланган.
Маълумот учун, Наргиз Зокирова 3 нафар фарзандни тарбияламоқда. У 18 ёшида машҳур бастакор Руслан Шариповдан катта қизи Сабинани дунёга келтирган, 1995 йилда эса Ернур Канаибековдан ўғли Ауэль дунёга келган. Наргизнинг кенжа қизи Лейла мусиқачи Филипп Балзано билан никоҳидан туғилган. Шунингдек, Наргиз Зокирова Ной ва Леви исмли икки нафар неваранинг бувиси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наргиз Зокирова Ўзбекистонни ишончсиз давлат деб атаб, мамлакатни тарк этгани, ҳозирда АҚШ ва Исроил байроқлари остида концерт бераётганини ёзганди.
LiveБарчаси