Наргиз Зокирова Ўзбекистондан очиқчасига воз кечди
Маданият-санъат
−
28 Февраль
125032Зокировлар сулоласи вакиласи Наргиз Зокирова Ўзбекистонни ишончсиз давлат деб атаб, мамлакатни тарк этгани, ҳозирда АҚШ ва Исроил байроқлари остида концерт бераётганини ёзди. Бу ҳақда у Instagram саҳифасида мухлисларининг саволига жавобан эълон қилган.
Хонанда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаган сурати остидаги изоҳга жавобан уни Ўзбекистон эмас, у Ўзбекистонни юрагидан чиқариб ташлаганини қувончни ифода этувчи стикер билан баён қилган.
Шундан сўнг, у ўзининг байроғи ва ватани борлигини, булар Исроил ва АҚШ эканини урғулаган.
Ўз ижодига тўхталар экан, Зокирова тез орада янги хитлари билан томошабинларни хушнуд этишга ваъда бериб, унинг қалби, виждони ёруғлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зокирова “келгинди” сўзи ҳар доим пешонасига тамға бўлганини айтиб чиққан эди.