Наманганда қалбаки АҚШ долларларини сотаётганлар ушланди
3-саҳифа
−
04 Май
5177Чуст туманида қалбаки АҚШ долларини ҳақиқий долларга сотган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент маълум қилди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чуст тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Ф. (муқаддам судланган) фуқаро Н.З.га қалбаки 1 650 АҚШ долларини ҳақиқий 1 000 АҚШ долларига сотган вақтида ушланган. Жами 33 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда қалбаки 71 200 АҚШ долларини сотаётганлар ушланганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси